Старт чизиғида 23 мингдан ортиқ иштирокчи — катталар, ёшлар ва 30 дан зиёд давлатдан келган атлетлар бир мақсад йўлида жам бўлишди. Жаҳон спорт саҳнасида ўз ўрнига эга бўлган Тошкент марафони нуфузли World Athletics Label мақоми билан ўз халқаро эътирофини яна бир бор исботлади.
Бу йилги марафон коинот каби чегарасиз имкониятлар ва катта мақсадларга интилиш рамзи бўлди. Медалларда 2028 йилда учириладиган «Мирзо Улуғбек» сунъий йўлдоши рамзи туширилгани ҳар бир иштирокчига фахр ва илҳом манбаи бўлди.
Мамлакатимизда спорт шундай улкан суръат билан ривожланяпти. Бу Президентимизнинг доимий эътибори ва қўллаб-қувватлаши ҳамда Prorun ва Енгил атлетика федерацияси жамоаси ташаббусининг натижасидир.
Ҳар бир иштирокчи учун мусобоқа фақат масофа босиш эмас, балки ўзини синаш ва янги ғоялар билан уйга қайтиш имконияти бўлди.
❤5
🔥1
8.6K
Обсуждение
0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram