avatar
Shov - Shuv UZ
@shov_shuvUZ
05.04.2026 15:10
#даҳшат #тезлик_касофати

Аянчли ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ 4 апрел куни Фориш тумани ҳудудида содир бўлган: Нексия ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидасини бузиб, Кобалт билан юзма-юз тўқнашган. Қурбонлар орасида Хитой фуқароси ҳам борлиги айтилмоқда.

Унга кўра, ЙТҲ 4 апрел куни соат 16:05 ларда «Жиззах-Боғдон-Қизилча» йўлида содир бўлган. Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшаган 27 ёшли У.Б. Nexia машинасини бошқариб бораётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган. Оқибатда Nexia қарама-қарши йўналишда келаётган, Фориш туманида яшаган 35 ёшли Б.А. бошқарувидаги Cobalt билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган. Cobalt машинасида йўловчи сифатида кетаётган 2 киши эса шифохонада вафот этган.

Ушбу ЙТҲда 7 киши – 5 киши воқеа жойида, 2 нафари эса шифохонада ҳалок бўлганини айтмоқда. Ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий ахборот берилмади.

Аввалроқ Навоийда икки машина тўқнашувида 5 киши вафот этганди.


Канал��@Shov_ShuvUz
😢 31
13
😱 9
🤬 1
26 16.2K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Shov - Shuv UZ

258K
Энг Шов Шувли хабарлардан биринчилардан бўлиб расмий каналимизда бохабар бўлинг

- Фақат долзарб мавзулар
- Тезкорлик
- Расмий хабарлар

Расм ва видео юбориш учун
👉🏽 @ShovShuvUZ_bot

Реклама учун 👉🏻 @ShovShuvReklama
Открыть в Telegram