avatar
Shov - Shuv UZ
@shov_shuvUZ
02.04.2026 20:21
Муҳим: 22 апрелдан эътиборан мобил иловадан фойдаланиш учун унга уланган телефон рақами айнан ўша шахс номида бўлиши керак

Янги тартибга асосан, 22 апрелдан бошлаб мобил иловалардан фойдаланувчининг телефон рақами жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига (ЖШШИР) мос бўлиши шарт бўлади.

Агар бундай мослик аниқланмаса, мобил иловада рўйхатдан ўтказишга ва (ёки) банк картасини бириктиришга йўл қўйилмайди.

Бу ҳақда фойдаланувчига СМС-хабарнома орқали маълум қилинади.

Яъни, ҳозирги кунда мобил иловалар ёки банк карталарига бириктирилган телефон рақами ўзингизга тегишли бўлмаса, белгиланган муддатдан кейин ушбу рақам орқали иловадан фойдаланиш имкони чекланади.

Шу сабабли, агар иловада ишлатаётган рақамингиз ўз номингизда бўлмаса, уни ҳозирдан ўзингизга расмийлаштириб олиш ёки илова ва банк карталарини ўз номингиздаги рақамга қайта бириктириш мақсадга мув
офиқ.

Канал��@Shov_ShuvUz
🤬 28
😁 10
👍 7
👎 7
3
117 18K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Shov - Shuv UZ

258K
Энг Шов Шувли хабарлардан биринчилардан бўлиб расмий каналимизда бохабар бўлинг

- Фақат долзарб мавзулар
- Тезкорлик
- Расмий хабарлар

Расм ва видео юбориш учун
👉🏽 @ShovShuvUZ_bot

Реклама учун 👉🏻 @ShovShuvReklama
Открыть в Telegram