avatar
Mikrofon ko‘targan ayol
@qurbonova_a
29.04.2026 21:36
Бугун Одил судлов академиясида спикер сифатида иштирок этдим. Тажрибали судьялар ва медиа мутахассислари билан "Медиакоммуникация" ҳақида гаплашдик.

Ростини айтсам, аудиторияга киришдан олдин бироз ҳаяжон бўлди. Чунки залда — ўз ишини чуқур биладиган, тажрибали судьялар ва ахборот хизмати мутахассислари.

Мен тақдимотимда бир нечта саволларни ўртага ташладим:

— Нега бизда ҳамма танийдиган машҳур судьялар йўқ?
— Судья учун шахсий бренд қанчалик муҳим? (Америкалик судья Френк Каприо мисолида)
— Суд қарорларини “юридик тил”дан “одам тили”га ўтказмасак, жамият уни қандай тушунади?
— Резонанс бўлган суд ишларининг ОАВда ёритилиши — хавфми ёки имконият?
— Суд ишининг очиқ ва ёпиқ кўрилиши: хорижда қандай?
— Инқирозли вазиятларда интервью бериш…

Президент Администрацияси ташаббуси ва Контент тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган бу тадбирдан хулосам шундай: Интервью беришдан қўрқмайдиган, ўз брендига эга судьялар даври келяпти. Ҳозир очиқлик - танлов эмас, эҳтиёж.
2 7 1.1K

Обсуждение 2

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Mikrofon ko‘targan ayol

5.9K
Donat uchun: https://tirikchilik.uz/mikrofonkotarganayol

Sayohat blogi- @azitravel

Murojaat uchun: @AQurbonovaBot
Открыть в Telegram