Жонли: Эронда жосуслик хизмати бошлиғи ўлдирилди
Исроил армияси маълум қилишича, 6 апрел кунги ҳужумда Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси (IRGC) Жосуслик хизмати бошлиғи Мажид Ходамий ҳалок бўлган. IRGC ҳам унинг ўлими ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган, аммо қўшимча тафсилот бермаган, деб хабар қилди "Озодлик"нинг Эрон хизмати.
Исроил мудофаа вазири Исроил Кац Ходамийнинг ўлими ҳақида гапирар экан, ҳарбийлар “террорчи раҳбарларни йўқ қилишни давом эттираётганини” айтган. Унга кўра, “Эрон раҳбарлари ўзларини доим таъқиб остида ҳис қилмоқда ва Исроил уларни бирма‑бир топиб боради”.
Ходамий бу лавозимга 2025 йил июнида тайинланган. Ундан олдинги раҳбар Муҳаммад Козимий ҳам Исроил зарбаси натижасида ҳалок бўлган.
ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram