Доналд Трамп: Оятуллоҳ Али Хоманаий ўлди
АҚШ президенти Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг ўлгани ҳақида ёзди.
“Тарихдаги энг ёвуз шахслардан бири бўлган [Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али] Хоманаий ўлди. Бу нафақат Эрон халқи, балки буюк америка халқи учун, ҳамда Хоманаий режими ва унинг тарафдорлари томонидан ўлдирилган бошқа кўплаб мамлакатлар фуқаролари учун адолат демакдир. У разведкамиз ва юқори технологияли кузатув тизимларидан қочиб қутула олмади”, — деб ёзди Трамп.
Шунингдек, Президент Трамп Эрон махсус хизматлари ва хавфсизлик идоралари ходимлари ўз хавфсизлиги масаласида Вашингтон билан музокара қилишга уринаётгани, аммо АҚШ маъмурияти бундай мурожаатларни рад этаётганини билдирди. Трамп уларни намойишчилар томонига ўтишга чақирганини маълум қилди.
АҚШ президенти Трамп “Яқин Шарқ ва бутун дунёда тинчликка эришиш мақсадида” бир ҳафта давомида ёки зарур бўлганича бомбардимонлар амалга оширилишини қўшимча қилди.
ВИДЕО
LIVE
❗️АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги нишонларга зарба бера бошлади.
❗️АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши кенг кўламли операция бошланганини айтди.
❗️Эрон ракета ва дронларини Исроил, БАА, Баҳрейн, Қатарга учирмоқда.
ЭРОНДАГИ КЕНГ КЎЛАМЛИ ОПЕРАЦИЯГА ОИД БАРЧА ЯНГИЛИКЛАРНИ ОЗОДЛИКДА КУЗАТИНГ!
YouTube |Instagram* |Telegram
Twitter |WhatsApp |Facebook*
Bizga xabar yo'llash uchun
👉Telegram
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram