avatar
OZODLIK KANALI™
@ozodlikkanali
03.01.2026 22:18
Reuters: Венесуэла вице-президенти Россияда

Reuters хабарига кўра, Венесуэла вице-президенти Делси Родригес ҳозирда Россияда. Агентлик бу ҳақда Родригеснинг ҳаракатларидан хабардор тўрт манбага таяниб хабар қилди.

Reuters’га суҳбатдош бўлган уч манбанинг айтишича, мамлакат Миллий ассамблеяси раҳбари, Делсининг акаси Хорхе Каракасда қолмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги буни рад этиб чиқди.

2022 йилдан бери Украинага босқинини давом эттираётган Россия АҚШнинг Венесуэлага қарши ҳарбий ҳаракатларини “қуролли тажовуз” деб атади ва қоралади.

«Бугун эрталаб АҚШ Венесуэлага қарши қуролли тажовуз амалини содир этди. Бу жуда хавотирли ва қораланадиган ҳолатдир. Бундай ҳаракатларни оқлаш учун келтирилган баҳоналар асоссиз», — дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Венесуэла ҳукумати 3 январга ўтар кечаси мамлакат АҚШ томонидан тажовузга учраганини маълум қилди.

АҚШ президенти Дональд Трамп эса ижтимоий тармоқдаги постида АҚШ томонидан “кенг кўламли зарба” берилгани, сўнгра Венесуэла президенти Николас Мадуро қўлга олинганини эълон қилди.

АҚШ Лотин Америкасида бундай тўғридан-тўғри аралашувни 1989 йилда Панамага бостириб кириб, ҳарбий етакчи Мануэль Норьегани ағдарганидан бери амалга оширмаган эди.

Мавзу тафсилотларини Озодлик билан бирга кузатинг!

ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
14
👍 10
🤔 7
😁 2
👎 1
5 5K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

OZODLIK KANALI™

15.5K
Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnews ga xabar, foto video yuboring.
"Rost gap faqat shu yerda aytiladi"
Открыть в Telegram