avatar
Мижозлар учун!
@mijozbank
16.04.2026 16:15
Қозоғистонда истеъмол кредитлари (микроқарз) ажратиш талбалари бизга қараганда юмшоқроқ экан.

Масалан бизда нафақат муддати ўтган, балки жорий қарздорлиги бор жисмоний шахсга ҳеч қандай кредит (микрорқаз) ажратилмайди.

Масалан, бугун 11 апрел, кредит тўлашингиз керак бўлган муддат эса 10 апрел, сизда маош 15 апрел куни тушади, шу сабабли уни ҳали тўлмадингиз. Шу вақт ичида сизга пул зарур бўлиб қолди. Бундай вазиятда кредит ташкилотларидан умидингизни узаверинг. Сизга кредит ажратилмайди. Бу регулятор талаби.

Қозоғистон банклари эса 30 кунгача қарзорлиги бўлган жисмоний шахсларга истеъмол кредитлари ажратиши мумкин экан. Бу 19 мартга қадар 90 кунни ташкил қилган.

Кредит олиб тўламайдиганлар бор, лекин ўз вақтида тўлайдиганлар кечиктириб тўлайдиганлардан кўпроқ.

Лекин ўз вақтида тўлмайдиганларни ўйлаб, шундай қатъий талабларни киритиб қўйганмиз биз қонунчиликка.
👍 16
4
👎 2
🤣 2
😱 1
7 3.5K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Мижозлар учун!

5.2K
Банк тизими, банк хизматлари ва бошқа мавзулардаги шахсий фикрлар, беминнат маслаҳатлар, мижозлар ва банк ходимларининг дардлари.

❗🔞

Қисқаси LiveLight канал!

Ўта жиддий қабул қилмайсизлар)
Открыть в Telegram