avatar
Мижозлар учун!
@mijozbank
24.03.2026 09:23
Дангасалар кун тартиби

Бир талай бекорчи-дангасалар ўзаро маслаҳатлашиб, ишлашга қарор қилишибди.

- Хўш, Қачондан ишлашни бошлаймиз? - дебди бекорчиларни бошлиғи.

Бекорчилар эса, бирин кетин жавоб бера бошлашибди:

- Душанба куни - оғир кун, бўлмайди!
- Бўлмаса сешанба куни ишлаймизми? - дебди бекорчиларни бошлиғи.
- Сешанба куни бўлмайди чунки, душанба оғир кун бўлган. Оғир кундан кейин дам олмасак бўлмайди.
- Чоршанба куни ишласак бўлади!
- Хўп чоршанба куни ишлаймиз!
- Пайшанба куни эса дам оламиз чунки, чоршанба ишлаб чарчаган бўламиз.
- Жума куничи?
- Жума барча мусулмонлар учун дам олиш куни, дам оламиз!
- Шанба - короткий день, шунинг учун ишлагандай бўлмаймиз!
- Якшанба куничи?
- Якшанба куни - бутун дунё бўйича дам олиш куни. Ана, календарда ҳам қизил билан белгилаб қўйилган. Ҳамма дам олса, биз ишлаймизми? Бўлмайди!
- Бўлди келишдик, чоршанба куни ишлаймиз!

- Нима? Энди ҳар чоршанба ишлаймизми?! - дермиш ичларида энг дангасаси.
🤣 25
🔥 6
😁 4
3
👍 1
33 3.6K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Мижозлар учун!

5.2K
Банк тизими, банк хизматлари ва бошқа мавзулардаги шахсий фикрлар, беминнат маслаҳатлар, мижозлар ва банк ходимларининг дардлари.

❗🔞

Қисқаси LiveLight канал!

Ўта жиддий қабул қилмайсизлар)
Открыть в Telegram