Сургутда дронлар ёрдамида миграция рейди ўтказилди
ХМАО ИИВ матбуот хизматига кўра, хорижликлар яшайдиган 10 дан ортиқ объектни текширишда ҳаводан дронлар (БПЛА) ишга
солинган.
Тадбир давомида бўлимга 100 га яқин чет эл фуқароси олиб келиниб, база орқали текширилди ҳамда суратга олиниб, бармоқ излари олинди. Қонунбузарликлар оқибатида 6 нафар мигрант суд қарори билан Россиядан мажбурий чиқариб юбориладиган бўлди, шунингдек, сохта рўйхатга қўйиш ҳолатлари бўйича 2 та жиноий иш қўзғатилди.
Обуна бўлинг👇
Россиядаги Ўзбеклар канали.
Обсуждение 5
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram