Питердаги иқтисодий форум Украина дронлари ҳужуми остида бошланмоқда! 🤯
Бугун эрта тонгда Санкт-Петербургнинг Кронштадт, Киров ва Красносельский туманларидаги инфратузилма объектларига Украина дронлари ҳужум қилди. Бу ҳақда шаҳар губернатори Александр Беглов расмий баёнот
берди.
Ҳозирда воқеа жойида тезкор штаб ишламоқда, барча хавфсизлик кучлари эса юқори жанговар шайлик ҳолатига келтирилган. Энг эътиборлиси, ушбу фавқулодда вазият айнан бугун шаҳарда нуфузли Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПМЭФ) очилиши керак бўлган соатларда юз берди.
Форумга Ўзбекистон, Танзания ва Абхазия президентлари, Хитой раиси ўринбосари, Саудия Арабистони энергетика вазири ва шаҳзодаси, шунингдек, Вьетнам ҳамда Мьянма каби бошқа давлатлардан ҳам сиёсатчилар келиши режалаштирилган.
Обуна бўлинг👇
Россиядаги Ўзбеклар канали.
Обсуждение 1
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram