avatar
Migrantlar 24 | Мусофирлар
@migrantlar24
03.06.2026 07:24
Россияда чет элликлар иштирокидаги ЙТҲлар сони кескин камайди

Ички ишлар вазирлигининг ҳисоботига кўра, 2025 йилда Россияда чет элликлар айби билан содир бўлган ЙТҲлар сони 16,9% га камайиб, 4,4 мингдан ошди. Бунинг натижасида ҳалок бўлганлар 409 кишига, жароҳатланганлар 5,74 минг кишига қисқарди.

Бундай аварияларнинг энг катта улуши Москва (14,9%) ва Санкт-Петербург (10,3%) шаҳарларига тўғри келди. Аварияларнинг аксарияти Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари томонидан содир этилган бўлиб, уларнинг 474 тасида ҳайдовчилар гувоҳномасиз бўлган, 32 тасида эса наркотик таъсирида машина бошқарган. Шунингдек, ҳар бешинчи ЙТҲда ОСАГО суғурта талаблари бузилган.

Авариялар камайишининг асосий сабаби миграция оқимининг қисқаришидир. Чунки 2025 йилда хорижликларнинг Россияга ташрифлари 7,3% га (15,6 млн гача) камайди. 2026 йил бошига келиб эса мамлакатдаги чет элликларнинг умумий сони 10% га камайиб, 5,7 млн кишини ташкил этди.

Обуна бўлинг👇
Россиядаги Ўзбеклар канали.
6
👍 2
😁 1
2 7K

Обсуждение 2

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Migrantlar 24 | Мусофирлар

92.7K
☎️Админ: @migrantlar24_admin

Канал мавзуси:
• Миграция сиёсати янгиликлари
• Пул жўнатишдаги валюта курслари
• Мигрантлар учун фойдали маслаҳатлар
• Россиядаги долзарб воқеалар таҳлили
Открыть в Telegram