avatar
MANIFEST
@manifestcanal
сегодня, 17:10
Ориф Пардаевнинг ЖИБ Самарқанд шаҳар суди раиси ваколати муддати тугагани, бошқа судьялик лавозимига ўтишга розилик бермагани ва шу муносабат билан судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилгани ҳақидаги хабарни ўқиб, хаёлимдан яна бир кучли судья суд тизимидан кетибди-да деган фикр ўтди.

Пардаев раислик қилган судда бир ўқувчининг телефони ўғирлангани билан боғлиқ иш кўрилган эди.

Судда жабрланувчи сифатида қатнашган бола телефонни онаси билан ишлаб, зўрға олганини, телефони ўғирланганидан кейин эса дарс қилишда қийналаётганини тушунтирди.

Суд танаффусидан кейин эса суд раиси болага янги телефон совға қилди

Ўқувчи ва унинг онасининг қувончини кўриб, таъсирландим.

Бу расмни ўша куни олганман. Лекин Ориф Пардаев ҳеч қаерга эълон қилмаслигимни илтимос қилди

Бугун эса Ориф ака ҳақида хабарни ўқиб, судьянинг яширин қолган яхшилиги ёдимга тушди.

Баъзи яхшиликлар ҳақида кеч бўлса ҳам айтиш керак...

Лавозим эгасини ўзгартираверади...Аммо йиллар давомида орттирилган билимни, тажрибани ва одамлар қалбида қолган яхши номни ҳеч қандай қарор бекор қила олмайди. Айниқса, яхши ном қолса эсланаверади..

Ҳар қалай биз шундай биламиз. Ориф ака суд раиси эди — аммо ўзини одамлардан баланд тутмасди.
Қонунни яхши биларди уни инсон тақдири билан боғлаб тушунтира оларди.
Мансабдор эди аммо мансабдан сармаст эмасди.

Ориф ака журналистлар билан ҳамкорликни яхши йўлга қўя олди. Шаҳар суди жамоаси Республикага энг чиқиш қилган судлардан бири бўлди.

Менимча, бу — Ориф Пардаевнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги салоҳияти тугади, дегани эмас.

Аксинча, йиллар давомида тўпланган билим, тажриба ва касбий салоҳият ҳали кўп жойда асқотиши мумкин.

Суд тизими эса, ростдан ҳам, ўз ишини биладиган, принципиал ва инсон қадрини унутмайдиган яна бир кучли судьясидан айрилди.
👍 15
🔥 1
💯 1
1 8 474

Обсуждение 1

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

MANIFEST

20.8K
Мурожаат ва хамкорлик учун
@pr_murojaat
Открыть в Telegram