Тармоқларда тарқалган видео остида одамлар “Улуғбек Қосимов ҳақ, барака топсин”, дея алқашибди. Мен эса бу мавзуда гапирган фақат Қосимов эмас, энг каттадан энг кичиккача ҳамма гапирган ва улар ҳам ҳақ эди, дейман. Ҳа, бу мавзуда ҳамма гапиради, бу — бутун давлатчилик ва миллатчилик муаммоси, лекин масала шундаки, ечим йўқ-да. Умуман, неча йиллардирки, бу мавзуда қайси бир амалдор гапирмасин, бу чиқиш навбатдаги ва фақат ярим соатликкина муҳокама мавзусилигича қолиб кетмоқда.
Менга шундай туюладики, бу мавзудаги ҳар қандай баланд минбардан қилинган энг танқидий чиқишдан кейин Темир йўл эгалари-ю кураторлари маза қилиб кулишади ва шундай дейишади: “Сени ҳам
даволашади”.
Қолаверса, Қосимов вилоятга кеча раҳбар бўлгани йўқ. Менда ҳоким бу муаммони энди билдими, деган савол туғилаяпти.
Обсуждение 3
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram