Р а с м и й а х б о р о т
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг
ёпиқ суд мажлиси якунида А. Ҳакимовга (1975 йилда туғилган, маълумоти – олий, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз) доир жиноят иши юзасидан суд ҳукми ўқилди.
Судланувчининг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 150-моддасида
(урушни тарғиб қилиш) назарда тутилган жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси
(реабилитация учун асослар) 2-бандига асосан оқланди.
А. Ҳакимов Жиноят кодекси 139-моддасининг 2-қисмида
(туҳмат), 140-моддасининг 2-қисмида
(ҳақорат қилиш) ҳамда 156-моддасининг 2-қисмида
(миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор, деб топилди.
Жиноят кодексининг 59,61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан ўташ учун узил-кесил 4
(тўрт) йил, 2
(икки) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек,
суд ҳукм билан Рақамли технологиялар вазирлигига судланувчи томонидан юритилган
«Telegram» мессенжеридаги «Comrade_Aziz» каналини блоклаш мажбурияти юклатилди.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram