avatar
Kurbanoff.yoq
@kurbanoffyoq
07.07.2026 06:55
Анчадан бери каналда жиддий мавзулар бўлмаган экан. Фурсатдан фойдаланиб, ўрнини тўлдирамиз.

Агар Visa ёки Mastercard картангиздан билдирмай пул ечиб олинса нима қилиш керак?


Кўпчилик ҳалигача агар картасидан уларнинг хабарисиз пул ечилса (гап биринчи навбатда хорижий сайтларда халқаро тизим карталари орқали тўловлар ҳақида кетмоқда), уни қайтариб бўлмайди деб ўйларкан. «Ҳа майли, ўзим айбдорман, диққатлироқ бўлиш керак эди», дейишади. Аслида эса халқаро тўлов тизимлари (Visa, Mastercard) қоидаларида истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи аъло даражадаги инструмент бор, у chargeback дейилади. Оддийроқ айтганда, операцияни мажбурий равишда баҳслашиб бекор қилиш. Янада соддароқ айтадиган бўлсак, бу — агар сизни алдашган бўлса ёки техник хатолик юз берган бўлса, сизнинг банкингиз сотувчининг банкидан пулни мажбурий тарзда тортиб олиши ва картангизга қайтаришидир.

Қисқача қўлланма: пулни қандай қайтариш керак

Чарджбэк турли вазиятларда ишлайди: масалан, сиз сезмаган ҳолда обуналар учун пул ечиб олинса, банкомат нақд пул бермай, лекин ҳисобдан уриб қолса ёки хорижий интернет-дўкон пулни олиб, ғойиб бўлса ва товарни юбормаса.

1. Масалани тинч йўл билан ҳал қилишга уриниб кўринг
Биринчи навбатда ўша сервис ёки дўконнинг қўллаб-қувватлаш хизматига хат ёзинг. Агар улар жим бўлишса ёки оддий баҳоналар қилишса - буни скриншотлар билан қайд этинг. Тўғридан-тўғри боғланишга уриниш бўлмаганида, банк катта эҳтимол билан аризангизни қабул қилмайди.

2. Ўз банкингизга боринг
Картангизни чиқарган банкка мурожаат қилинг. Сизнинг мақсадингиз - транзакцияни баҳслашиш (чарджбэк) учун ариза ёзиш. Аризага барча далилларни илова қилинг: чеклар, ёзишмалар ва сайтдан скриншотлар.

3. Арбитраж натижасини кутинг
Буёғига тўлов тизимининг қоидалари ишга тушади. Сотувчининг ҳисобидаги ўша сумма блокланади, ва агар у ўзининг мутлақо ҳақлигини исботлай олмаса (масалан, сиз имзо қўйган юк хатини ёки пул ечиб олиниши тўғрилигини тасдиқловчи бошқа далилларни кўрсатмаса), пул батамом картангизга қайтарилади.

Муҳим жиҳат: Тўлов тизимларида қатъий муддатлар бор - одатда аризани операция бажарилган пайтдан бошлаб 120 кун ичида топшириш керак. Ва унутманг: чарджбэк инсофсиз компаниялар ва яширин ечимларга қарши аъло даражада ишлайди, лекин агар сиз пулни фирибгарларга ўз ихтиёрингиз билан ўтказиб юборган бўлсангиз ёки банкдан келган СМС-кодни айтган бўлсангиз, у фойда бермайди.


Агар банкингиз ходимлари «чарджбэк» сўзини эшитиб, ҳайрон бўлиб сизни ички ишлар органларига ариза ёзишга жўнатса - шошиб қолманг. Шунчаки улардан халқаро карталар бўлими ходимини чақиришни сўранг. Улар бу нималигини жуда яхши билишади, шунчаки ортиқча қоғозбозликни ёқтиришмайди, холос. Ва яна бир жиҳат - бизнинг банкларда бу процедура пуллик.

Умид қиламанки, ёзилган нарса сизга фойдали бўлди, яқинларингиз билан улашишни унутманг.

#молиявийсаводхонлик

@KurbanoffYoq
👍 15
3
🔥 2
8 855

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Kurbanoff.yoq

719
Хаёт тўғрисида бир шингил
Открыть в Telegram