avatar
Kurbanoff.yoq
@kurbanoffyoq
30.06.2026 06:01
Ўзбекистонга япон делегацияси келибди. Уларни завод-фабрикаларимизда олиб юриб, мақтанишибди:

- Мана, кўринглар, қандай зўр, телевизорлар чиқаряпмиз, ҳатто Россияга ҳам экспорт қиляпмиз!
- Мана, автомобилларимиз қанақа, ҳатто Оникс ишлаб чиқаришни ҳам бошладик.
- Мана, қандай зўр уйлар қуряпмиз, энг сўнгги лойиҳалар, кенг, шинам, нақ сойнинг бўйида.

Хуллас, ҳамма нарсани кўрсатишибди ва кузатаётганда сўрашибди:
- Хўш, ютуқларимиз сизларда қандай таассурот қолдирди?

Японлар елка қисиб:
- Болаларингиз жуда чиройли экан!

Бизникилар эътироз билдирибди:
- Биз сизларга шунча ютуқларимизни кўрсатсак-да, сизлар нуқул болаларни гапирасизлар. Болаларнинг бунга нима дахли бор?!

Японлар:
- Гап шундаки, сизлар қўлингиз билан қилаётган ҲАММА нарса жуда-жуда чатоқ экан... аммо болаларингиз чиройли!

@KurbanoffYoq
😁 32
🔥 3
👎 1
20 1.2K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Kurbanoff.yoq

719
Хаёт тўғрисида бир шингил
Открыть в Telegram