Одамларни қўрқитишни яхши кўришади-да бизда 🙄
Ҳамма жойда шу сарлавҳани кўряпман: «
22 апрелдан телефон рақами сизни номингизда расмийлаштирилмаган бўлса, картангиздан фойдалана олмайсиз».
Аслида нима бўлаётганини аниқлаб олайлик.
22 апрелдан нима ўзгаради?
Марказий банкнинг киберхавфсизлик бўйича янги низоми кучга киради. Асосий бандлардан бири —
банклар ва тўлов хизматлари фойдаланувчи телефон рақами эгасининг ПИНФЛ ва карта эгасининг ПИНФЛ мос келишини текшириши шарт. Мос келмаса — тизим сизни ўтказмайди.
Амалда бу нимани англатади? Агарда телефон рақам сизни номингизга расмийлаштирилмаган бўлса, 22 апрел куни сиз:
- банкнинг (еки тўлов ташкилотининг) мобил иловасига [
катта эхтимол билан]
кира олмайсиз;
- онлайн тўловлар амалга ошира олмайсиз ёки картани улай олмайсиз.
Лекин энг муҳими —
картангизни ҳеч ким блокламайди. Т
ерминаллар ва банкоматларда у олдингидек ишлайверади.
Нима қилиш керак?
Иккита вариант бор:
- Мавжуд рақамни оператор орқали ўз номингизга қайта расмийлаштириш;
- Ўз номингизга янги SIM-карта олиш -> илова рақамини ўзгартириш -> барча карталар бўйича SMS-хабарнома рақамини алмаштириш.
Қайси вариант қулай — ҳар ким ўзи ҳал қилади, танловда кўп нюанслар бўлиши мумкин.
@KurbanoffYoq
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram