КАТМ (кредит бюроси)да ажойиб бир функция бор – маълумотларимни олишга бўлган уринишлар ҳақида хабардор қилиш. Буни СМС-хабарномага улаш ёки илованинг ўзида кўриш мумкин. Жуда фойдали нарса. Масалан, шу орқали мен, банклардан бири 2025 йил давомида ойига икки марталаб менинг кредит тарихимни олишга уринганини билиб олдим.
Худди шундай функцияни OneID тизимида ҳам жорий қилиш керак. Қачонки бирор банк, идора ёки ташкилот базадан менинг ЖШШИР, паспорт маълумотларим, мулким ҳақида маълумот ва ҳоказоларни сўраса – мен буни ким, қачон ва нима асос билан олаётгани ҳақида маълумот олишни хоҳлайман.
Ана шунда ҳақиқий шаффофлик бўлади. Ана шунда тизимга, унинг хавфсизлигига, менинг рухсатимсиз ҳеч қайси учинчи томон шахсий маълумотларимни ололмаслигига ишонч пайдо бўлади. «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонуннинг амалдаги ижроси ҳам мана шу. Қўлларингиздан келадими?
@KurbanoffYoq
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram