Қирғизистонда сайёҳлар тош кўчкиси остида қолишига бир бахя қолди
Қирғизистоннинг Чуй вилоятида жойлашган Ола-Арча дарасида сайёҳлар гуруҳи мудҳиш ҳодисага дуч келди.
Бокс чўққисидан (баландлиги 4298 метр) тушаётган сайёҳлар тўсатдан тош кўчкиси остида қолишига бир бахя қолган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, тоғдан тушиш вақтида оёқ остидаги тупроқ ўпирилиб, ортидан йирик тошлар пастга қараб думалай бошлаган.
Тоғ бағрида бўлган сайёҳлар тезкорлик билан ҳаракат қилиб, юқоридан отилиб келаётган тошлардан қочишга улгуришган.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган.
@kun_xabarlari_yangiliklari
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram