Мирзачўлда пилла териш мавсумига старт берилди
Мирзачўл тумани “Ўзбекистон” маҳалласида жорий йилги пиллачилик мавсуми бошланди. Илк тадбир Абдуқодиров Бахтиёр хонадонида ўтказилиб, маҳалла аҳли иштирокида кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Маҳалла аёллари пилла териш ишларида фаол иштирок этиб, ҳамжиҳатлик намунасини кўрсатишди. Ушбу хонадонда 2 қути ипак қурти парвариш қилиниб, 140 килограммга яқин пилла олиш режалаштирилган.
Кўп йиллик тажрибага эга Бахтиёр Абдуқодиров 15 йилдан буён пиллачилик билан шуғулланиб келмоқда. Шунингдек, пилла учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилаётгани аҳолининг қизиқишини оширмоқда.
Пиллачилик аҳоли даромадини ошириш, айниқса аёллар бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Jizzaxnews |Тelegram | Facebook* | Dzen | YouTubе
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram