Бир неча жиҳатдан хато гап бўлибди. Биринчидан, масжид бизда кўпмас, аксинча, етишмаяпти. Пойтахт марказида баъзан намоз вақти чиқиб кетай дейди, масжид топилмайди. Қишлоқаларда масжидга 10 км лаб йўл босишга мажбур бўлаётганлар бор. Шунча масофага беш маҳал қатнашни айтинг. Иккинчидан, халқ мактаб учун пул ўтказиб қўйган, уни масъуллар қурса бас, муаммо ҳал бўлади. Шаҳарда баъзи жойларда мактаб ва боғчага керакли жой ташламай қилинган маҳаллалар бор, бунга халқ эмас, шаҳарсозлар айбдор. Учинчидан, жамият тарбиясида масжиднинг ўрни мактабникидан кам эмас. Мактаб инсонга атрофини ўргатса, масжид унга ўзини, ўзлигини танитади. Улар бир-бирини тўлдиради, дастаклайди. Уларни қарама-қарши қўйиш эскича қараш, советча тафаккур. Тўртинчидан, мактаб ва институтларни қуриш ҳам катта савоб эканида шубҳа йўқ, уларни вақфдан қуриш йўлга қўйилса, уларни ҳам виждон ва иймон билан боғланса, уларга ҳам етарлича хайриялар беришади. Олдинда бизда шундай бўлган, бу янгилик эмас. Афсуски, кўп ёшлар тарихимизни билмайди.
Мамлакатимизда масжид қурилишига йўл очилганидан бери шунақа гаплар кўпайиб қолди. Ҳар бир ҳақ эгасига ҳаққини бериш принципини унутмасли керак.
Manba
Обсуждение 11
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram