Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнга паноҳ сўраб, дуо қилар ва: «Оталарингиз* шулар билан Исмоил ва Исҳоққа паноҳ сўраб, дуо қилар эди: «Аъуузу би калимаатиллааҳит-таамма, мин кулли шайтонин ва ҳаамма, ва мин кулли ъай-нин лаамма», дер эдилар». Бухорий ривоят қилган.
* Оталарингиз деб Иброҳим алайҳиссаломни назарда тутяптилар, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг зурриётидирлар.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳнинг тугал калималари билан ҳар қандай шайтон ва заҳарли ҳашаротдан ҳамда ҳар бир ёмон кўздан паноҳ сўрайман».
👍40
🥰18
😢5
47 3.9K
Обсуждение
0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram