avatar
EFFECT.UZ|LIVE
@effectuz_live
29.03.2026 17:30
Ўзбекистонда айрим шахсга доир маълумотларни фақат мамлакат ичида сақлаш талаби жорий этилди

26 март куни қабул қилинган ЎРҚ–1125-сон қонун билан “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Янги тартибга кўра, қуйидаги маълумотлар Ўзбекистон ҳудудида сақланиши шарт: фуқароларнинг биометрик маълумотлари, генетик маълумотлари, шунингдек Ўзбекистонда фаолият юритувчи телекоммуникация операторлари хизматларидан фойдаланувчи жисмоний шахсларга оид маълумотлар.

Қолган тоифадаги шахсга доир маълумотларни эса айрим шартлар бажарилганда Ўзбекистондан ташқарида сақлаш ва ишлов бериш мумкин.

Хусусан, бу чет давлат маълумотларни етарли даражада ҳимоя қилувчи давлат сифатида тан олинганда, оператор ваколатли орган тасдиқлайдиган талабларга мос стандарт шартномавий шартлар ёки мажбурий корпоратив қоидаларни қабул қилганда, ёхуд шахсга доир маълумотларни бошқариш ва сақлаш бўйича халқаро стандартларга риоя қилинганда қўлланади.
737

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

EFFECT.UZ|LIVE

800
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Открыть в Telegram