avatar
EFFECT.UZ | Расмий канал
@effectuz
15.04.2026 23:03
Одам савдоси: орзуларни вайрон қилаётган яширин жиноят!

Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизматининг маълум қилишича, одам савдоси – трансмиллий, яъни ҳудуд ва чегара танламайдиган оғир жиноятдир.
 
Қайд этилишича, ўтган йилларда кўплаб инсонлар иш, ўқиш ёки яхши ҳаёт ваъдалари билан алдаб, тузоққа туширилган. Улар мажбурий меҳнатга, ноқонуний фаолиятга ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини поймол этувчи оғир шароитларга мажбур қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасига кўра, одам савдоси, яъни одамни сотиш, сотиб олиш ёки ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, яшириш ёки топшириш:

– 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш;

– фоҳишаликка жалб этиш мақсадида содир этилган бўлса – 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш;
 
– зўравонлик, таҳдид ёки мажбурлаш орқали содир этилган бўлса – 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Telegram I Facebook* I YouTube I Instagram*
4 3K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

EFFECT.UZ | Расмий канал

18.1K
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Открыть в Telegram