Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерларидан самарасиз фойдаланишга қарши чоралар кучайтирилди
Янги ўзгартиришларга кўра, экин экилмаган майдонлар учун жарима солинади ва ер солиғи 3 баравар оширилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги ерларидан самарасиз фойдаланиш учун жавобгарлик кучайтирилди.
Эндиликда иккиламчи ижарага олинган ер участкаларида, хусусан, дала четидаги каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларда белгиланган муддатларда мақбул экин экилмаса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача жарима солинади.
Telegram I Facebook* I YouTube I Instagram*
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram