Синдаров — жаҳон тожига даъвогар!
Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирининг 13-турида нидерландиялик Аниш Гири билан дуранг ўйнаб, мусобақада муддатидан олдин ғолибликни таъминлади.
20 ёшли Синдаров шу тариқа шахмат тожи учун расмий даъвогарга айланди. У энди жаҳон чемпиони унвони учун кечадиган ҳал қилувчи баҳсда Ҳиндистонлик Доммаражу Гукеш билан тўқнаш келади.
Маълумот учун, Номзодлар турнири — жаҳон шахмат тожи учун энг кучли даъвогарни аниқлаб берувчи нуфузли мусобақадир.
Telegram I Facebook* I YouTube I Instagram*
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram