Ҳамма билиб, билмаганга олади, аслида, бу – коррупция – Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасида аризаларнинг рад этилиши ҳақида
Ўзбекистонда ўтган йил давомида қурилиш соҳасига оид 2,6 миллиондан ортиқ ариза кўриб чиқилган бўлиб, уларнинг қарийб учдан бири рад этилган.
Давлат раҳбари бу ҳолатга тўхталиб, рад этишлар ортида тизимли муаммолар мавжудлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, айрим ҳолатларда “камчиликлар сабаб қайтарилди” деган изоҳ берилади, аммо чуқур таҳлил қилинганда бошқа омиллар ҳам кўзга ташланади.
Шу муносабат билан қурилиш соҳасида коррупция хавфларини камайтиришнинг энг самарали йўли сифатида рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этиш зарурлиги қайд этилди.
– Масъуллар «Камчилиги учун қайтардик», деб айтади. Лекин ичига кириб таҳлил қилса, масала кўп. Ҳамма билиб, билмаганга олади, аслида, бу – коррупция! Бунга чек қўйишнинг бирдан бир йўли – рақамлаштириш ва сунъий интеллект! – деди давлатимиз раҳбари.
Айни пайтда аҳоли ва тадбиркорлар қурилиш ишларини бошлаш учун бир нечта босқичдан ўтишга мажбур. Жумладан, аввал лойиҳалашга рухсат олиш, сўнг архитектура режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун алоҳида-алоҳида мурожаат қилиш талаб этилади. Бу жараёнлар кўп вақт олиши таъкидланди.
Тошкент шаҳрида ушбу икки хизматни бир босқичда кўриб чиқиш амалиёти жорий этилган бўлиб, натижада ҳужжатларни келишиш муддати 3–4 баробарга қисқарган. Ушбу тажрибани 1 июлдан бошлаб барча ҳудудларда жорий этиш вазифаси белгиланди.
Шунингдек, ҳозирда электр, газ, сув ва канализация тармоқларига уланиш учун алоҳида идораларга мурожаат қилиш талаб этилмоқда. Янги тартибга кўра, 1 июлдан бошлаб фуқаролар ва тадбиркорлар барча коммунал хизматлар учун ягона ариза ва ягона тўлов орқали техник шарт олиш имконига эга бўлади.
Telegram I Facebook* I YouTube I Instagram*
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram