avatar
EFFECT.UZ | Расмий канал
@effectuz
14.04.2026 00:10
⚡️Тошкентда йирик жиноий «тўда» устидан суд бошланди

Жиноят ишлари бўйича Шайҳонтоҳур тумани судида судья Сирожиддин Хасанов раислигида фирибгарлик ва товламачилик билан боғлиқ жиноят иши доирасида бир гуруҳ шахслар устидан суд жараёни бошланди.

Судланувчилар фуқароларга қарз бериш баҳонасида кўчмас мулкларни гаров сифатида расмийлаштириш орқали уларни ўз номларига ўтказгани айтилади. Қарз ўз вақтида қайтарилмаган ҳолатларда эса фуқароларни уйидан чиқариш ва мулкни олиб қўйиш ҳолатлари кузатилган. Шу билан бирга, гаровга қўйилган мулк қиймати берилган қарздан 3–4 баробар юқори бўлган.

Мазкур иш доирасида Сардор Роминов, Бахтиёр Йўлдашев ва Тимур Хусанов 2024 йил 11 сентябрь куни қўлга олинган. 43 нафар фуқаро ушбу ҳолатдан жабрланган. Айбланувчилар қаторида Тимур Хусанов, Сардор Роминов, Бахтиёр Йўлдашев билан бирга Гульжан Мусаева, Олег Ни, Иззатулла Суннатуллаев, Лазизходжа Нарходжаев, Юрий Ан ва Акмалжон Расулов ҳам бор.

�� Мақола

Telegram I Facebook* I YouTube I Instagram*
👍 3
🔥 1
3 60 3.6K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

Обсуждение 3

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

EFFECT.UZ | Расмий канал

18.1K
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Открыть в Telegram