“Маликам, энди қара” юлдузи Бурак Дениз наркотик билан қўлга тушди
2026-йил 9-апрель куни Туркияда “Тонг” номли махсус операция доирасида 14 нафар шахс, жумладан машҳурлар ҳам текширувга жалб қилинди.
Маҳаллий журналист Жейлан Север маълум қилишича, машҳур актёр Бурак Дениз ёнидан тақиқланган модда топилган.
Ҳозирча актёр томони расмий изоҳ бермаган. Ҳолат юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.
Агар хабар тасдиқланса, актёр жиноий жавобгарликка тортилиши ва карьерасига жиддий зарар етиши мумкин. Яъни реклама ва иш шартномаларидан ҳам айрилиши мумкин.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram