Гиёҳвандликка қарши кураш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан божхона ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўказилди.Тадбир давомида Қўқон шаҳрида яшовчи 1994 ва 2002 йилларда туғилган икки шахс ҳамда Қўштепа туманида истиқомат қилувчи 2001 йилда туғилган фуқаро қўлга олинди.
Аниқланишича, улар Gentra русумли автомашина ёрдамида қўшни давлатдан ноқонуний олиб кирилган 11 650 дона Регапен кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қабул қилиб, Қўқонга олиб кетаётган бўлган.
Улар Учкўприк тумани ҳудудида тўхтатилганида дори воситаларини автомашинадан улоқтириб, қочишга уринган, бироқ тезкор ходимлар томонидан ушланган.Маълумотларга кўра, ушбу шахслар мазкур дориларни Фарғона ва Қўқон шаҳарларида сотиш билан шуғулланган.Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram