Тошкентда интеллектуал транспорт тизими жорий этилмоқда
Тошкентда янги интеллектуал транспорт тизими босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда. Энди светофорлар махсус датчиклар орқали автомобиллар оқимини кузатиб, тирбандликка қараб яшил чироқ вақтини автоматик бошқаради.
Тизим яқинлашаётган автобусни ҳам аниқлаб, унинг жадвалдан кечикмаслиги учун устуворлик беради.
Мутасаддиларга кўра, янги инфратузилма доирасида барча кабеллар ер остига ўтказилмоқда, эски устунлар эса техник талабларга жавоб бермагани сабаб алмаштирилмоқда.
Лойиҳа мақсади — транспорт бошқарувини қўлда тартибга солишдан тўлиқ рақамли ва автоматлаштирилган тизимга ўтказиш.
Обсуждение 1
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram