Ижтимоий тармоқларда Бўстонлиқ тумани ҳудудида бир гуруҳ шахслар ўзаро жанжаллашгани акс этган видео тарқалди.
Ҳолат Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси томонидан назоратга олинган. Дастлабки маълумотларга кўра, жанжал иштирокчилари аниқланган ва уларга тан жароҳати етмаган.
Маълум қилинишича, воқеа кўчмас мулк масалалари билан боғлиқ бўлиб, ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда. Якунда ҳужжатлар судга юборилиши режалаштирилган.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram