Олий суд делегацияси ҳайратда: Ислом цивилизацияси маркази дунёни лол қолдирмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси Бахтиёр Исломов бошчилигидаги делегация Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.
Меҳмонлар марказ музейида намойиш этилган 3000 йиллик давлатчилик тарихи ва цивилизациялар билан танишиб, экспозициялардаги замонавий ва ноанъанавий ёндашувларни юқори баҳолади.
Бахтиёр Исломов, Олий суд раиси:
– Биз марказдан жуда катта таассуротлар олдик. Бу ерда мисли кўрилмаган иш амалга оширилган. Ҳурматли Президентимиз ташаббуси асосида бунёд этилгани бу масканнинг аҳамиятини янада оширади. Бу ерда бутун тарихимиз ва давлатчилигимиз мужассам бўлиб, менимча, у келажакда ҳам бутун дунё учун муҳим мерос бўлиб қолади. Бу мажмуа ҳатто Гиннесс рекордлар китобига киритилишига муносиб. Агар шундай даражадаги лойиҳалар танланадиган бўлса, мен айнан шу марказни биринчи бўлиб тавсия қилган бўлардим.
👉
https://effect.uz/n/120
Telegram I Facebook* I YouTube I Instagram*
Обсуждение 2
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram