Навоий вилоятида ноқонуний олтин қазиб олиш билан боғлиқ икки ҳолат фош этилди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Кармана туманида яширин цех фаолиятига чек қўйилди. У ерда 200 кг ярим тайёр олтин, 200 қоп олтинли қум-тош, 300 кг кимёвий воситалар ва турли ускуналар мусодара қилинган. Зарар 7 млрд сўмдан ошган.
Шунингдек, Навбаҳор туманида “Сармишсой” музей-қўриқхонаси ҳудудида сохта рухсатнома билан ноқонуний қазиш ишлари олиб борилгани аниқланди.Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram