avatar
EFFECT.UZ | Расмий канал
@effectuz
11.04.2026 13:35
Кўчадан “дайди” топиб баённома тузишни буюрган амалдор лавозимидан четлатилди

Тошкент шаҳри Олмазор тумани Ички ишлар бўлимида фаолият юритган амалдор Аброр Худойбердиев хизмат ваколатларини суиистеъмол қилгани учун лавозимидан озод этилди.

Бу ҳақда 11 апрель куни Ички ишлар вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида вазир ўринбосари Рамазон Ашрапов маълум қилди.

Маълум бўлишича, амалдор профилактика инспекторларига кўчадан “дайди” шахсларни топиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштириш бўйича топшириқ берган. Шунингдек, у ходимлар олдига “300 та баённома” тузиш режасини қўйган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиода у ҳатто дайди топилмаган тақдирда, ходимларга ўзини ёки қариндошини шу тоифага киритиб, баённома расмийлаштириш мумкинлигини айтгани акс этган.

Telegram I Facebook* I YouTube I Instagram*
👍 4
🤔 4
13 21 4.1K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

Обсуждение 13

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

EFFECT.UZ | Расмий канал

18.1K
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Открыть в Telegram