avatar
EFFECT.UZ | Расмий канал
@effectuz
10.04.2026 22:03
Зарафшондаги уй можароси: Пул тўланган бўлсада, уй қурилмаган

Фуқаро уй учун 130 миллион тўлади — 3 йил ўтди, аммо қурилиш ҳали ҳам тугалланмаган.

Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида уй-жой билан боғлиқ можаро юзага келди. Маълум бўлишича, фуқаро 2022 йилда «Хон City» турар жой мажмуасидан хонадон сотиб олиш учун шартнома тузиб, 130 миллион сўм тўлов амалга оширган.

Бироқ орадан қарийб уч йил ўтганига қарамай, қурилиш ишлари деярли силжимаган. Бино ҳозиргача 1–2-қават даражасида қолиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Айни пайтда бир нечта қурилиш компаниялари раҳбарлари фаолияти юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мутахассислар ҳам қурилиш жараёнини ўрганмоқда. Иш бўйича якуний қарор ҳали эълон қилинмаган.

�� ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook* I YouTube I Instagram*
🤔 2
👍 1
1 21 4.2K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

Обсуждение 1

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

EFFECT.UZ | Расмий канал

18.1K
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Открыть в Telegram