Навоийда меҳнат ярмаркаси: 300 нафардан ортиғи иш билан таъминланди
Навоий вилоятида ишсиз аҳолини бандлигини таъминлаш мақсадида кенг кўламли “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
Тадбирда 215 та корхона ва ташкилот иштирок этиб, жами 4508 та бўш иш ўрни таклиф қилинди. Ярмаркада қарийб 2400 нафар фуқаро қатнашди. Натижада 300 нафардан ортиқ иштирокчи иш билан таъминланди.
Жумладан, 209 нафарга йўлланма берилиб, улардан 184 нафари ишга жойлашди. Шунингдек, 56 нафар фуқаро касб-ҳунар ўқишга юборилди, 212 нафарга эса имтиёзли кредит олиш учун тавсия берилди.
Бундан ташқари, 560 нафардан ортиқ фуқарога бандлик ва меҳнат муносабатлари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар тақдим этилди.
Ярмарка доирасида корхоналар фаолияти билан таништириш мақсадида инфотур ҳам ташкил этилди. Унда 40 нафар ишсиз фуқаро иштирок этиб, 22 нафари ишга қабул қилинди, 5 нафари эса касб-ҳунар ўқишини танлади.
Telegram I Facebook* I YouTube I Instagram*
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram