Косонсойдаги 45 мактабда нималар ўзгаради?
Ижтимоий тармоқларда танқид қилинган мактаб ҳақида расмий изоҳ берилди. Ростдан ҳам вазият шунчалик ёмонми?
Маълум қилинишича, "Навбаҳор-1" МФЙ ҳудудида жойлашган мазкур бино 1980 йилда мактабгача таълим муассасаси сифатида қурилган бўлиб, 2001 йилдан буён мактаб сифатида фаолият юритмоқда.
Ҳозирги кунда мактаб 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда 231 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Навбатлилик коэффициенти 1.1 ни ташкил этади ва бу амалдаги меъёрлар доирасида ҳисобланади.
Сўнгги йилларда мактаб инфратузилмасини яхшилаш бўйича қатор ишлар амалга оширилган:
— 2023 йил: маҳаллий бюджет ҳисобидан эски эшик ва деразалар тўлиқ замонавий акфа ромларига алмаштирилди.
— 2024 йил: 164 млн сўм ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 10 ўринли замонавий ҳожатхона қурилди.
— 2026 йил: маҳаллий бюджетдан 3 комплект янги синф жиҳозлари (45 та парта, 90 та стул) ҳамда 400 кв.м пол қопламаси (линолеум) етказиб берилди.
Шунингдек, мактаб ҳудудида спорт зали қуриш бўйича таклиф киритилган.
Расмийларга кўра, мактабда мавжуд шароитларни янада яхшилаш бўйича ишлар босқичма-босқич давом эттирилади.
Telegram I Facebook* I YouTube I Instagram*
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram