avatar
EFFECT.UZ | Расмий канал
@effectuz
10.04.2026 15:46
Ўзбекистонда «Инсон» ижтимоий волонтёрлик тизими шаклланмоқда

Бўстонлиқ туманида «Инсон» волонтёрлар учун ўқув жараёнлари ташкил этилди. Улар ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож инсонларга ёрдам кўрсатади.

Бугунги кунда бу ташаббус шунчаки лойиҳа эмас, балки тизимли ишнинг бир қисмига айланди: пилот босқичда лойиҳа республиканинг 28 ҳудудида (туманида) синовдан ўтказилди. Унинг доирасида 440 нафар волонтёрлар томонидан аҳолига жами 2000 соатдан ортиқ ёрдам кўрсатилди, бу эса ижтимоий волонтёрликни ривожлантиришнинг долзарблиги ва самарадорлигини тасдиқлади.

Ўқув жараёнлари 250 нафар волонтёрни қамраб олиб, амалий ёрдам кўрсатиш, аҳоли билан ишлаш ва етакчилик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

�� «Ишончим комил, айнан шундай инсонлар орқали жамиятда янги ғамхўрлик маданияти шаклланмоқда. Шу боис биз волонтёрлар ҳамжамиятини ижтимоий ҳимоя тизимининг муҳим қисми сифатида ривожлантирмоқдамиз», — дея таъкидлади Шаҳноза Мирзиёева, Агентлик директорининг биринчи ўринбосари.


«Инсон» волонтёрлари ислоҳотлар ва аҳоли ҳаёти ўртасида боғловчи кўприкка айланмоқда. Бу ижтимоий ҳимоя тизимини ҳар бир инсон учун янада яқинроқ қилиш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир.

Telegram I Facebook* I YouTube I Instagram*
11 3.8K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

EFFECT.UZ | Расмий канал

18.1K
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Открыть в Telegram