Бозорлардаги текширувлар: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда бозорлардаги текширувлар ҳақида тарқалган хабарларга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги муносабат билдирди.
Вазирликка кўра, ёнғин хавфсизлиги бўйича назорат тадбирлари доимий олиб борилади. “Бешқўрғон” бозоридаги ёнғиндан сўнг текширувлар кучайтирилгани — янги жараён эмас, балки мавжуд назоратнинг қатъийлашганидир.
Тошкентдаги 4 та бозорда ўтказилган текширувларда қўпол қоидабузарликлар аниқланиб, айрим бино ва блоклар камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча ёпилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги таъкидлашича, бу чоралар ёнғинлар, моддий зарар ва инсон талафотларининг олдини олишга қаратилган.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram