Ижтимоий тармоқларда Реал Санжик номи билан танилган Санжар Каримовга оид жиноят иши судга оширилди.
Унга нисбатан қуйидаги айбловлар қўйилган:
— қўрқитиш (ўлдириш ёки зўрлик билан)
— фирибгарлик
— гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар
Дастлабки суд мажлиси 10 апрель куни Мирзо Улуғбек туман судида бўлиб ўтади.
Иш доирасида 2 нафар жабрланувчи бор. Улар аввал 9 йилга қамалган Шаҳзод Рисматов иши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Можаро марказида эса 240 минг долларлик уй савдоси турибди. Каримов уйни қонуний сотиб олганини айтган.
Ҳозирда иш бўйича суд жараёнлари бошланиш арафасида.
Обсуждение 1
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram