EFFECT.UZ | Расмий канал @effectuz 09.04.2026 12:05 Скопировать Пожаловаться Андижонда ёш болаларни Cobalt’da урган аёлнинг “права”си бўлмаган Андижон шаҳрида 31 ёшли аёл Cobalt бошқариб, икки нафар вояга етмаган болани уриб юборди. Маълум бўлишича, ҳайдовчида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган. Ҳодиса 3 апрель куни “Ҳамдўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида содир бўлган. Автомобиль аёлнинг отасига тегишли. Аёлнинг айтишича, у ҳайдовчиликка ўқиган, аммо ҳали гувоҳнома олмаган ва ҳодиса вақтида болаларни кўрмай қолган. Жабрланган болаларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилди. Шифокорлар уларнинг аҳволини қониқарли деб баҳолаб, уйига жавоб беришган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Telegram I Facebook* I YouTube I Instagram* 🤔 2 😢 2 8 3.8K
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram