avatar
EFFECT.UZ | Расмий канал
@effectuz
08.04.2026 23:23
⚡️Наманганда ҳалокат ёқасидаги мактаб...

Наманган вилояти Косонсой туманидаги 45-сонли умумтаълим мактабидаги шароитлар жамоатчилик эътиборини яна бир бор тортади. Effect.uz томонидан ўтказилган журналистик суриштирувга кўра, мазкур мактаб 1985 йилда мактабгача таълим муассасаси биноси негизида ташкил этилган бўлиб, шу вақтгача капитал таъмир ёки реконструкция қилинмаган.

Бугунги кунда бу ерда юзлаб ўқувчилар таҳсил олмоқда. Бироқ таълим шароитлари талаб даражасидан анча паст: синфхоналар тор, ёритиш тизими етарли эмас, коридорлар эса хавфсизлик меъёрларига тўлиқ жавоб бермайди. Мактабда спорт зали ва ошхона мавжуд эмас. Айрим дарс хоналари эскирган, деворларида ёриқлар бор. Бу ҳолатлар ўқувчиларнинг соғлиги ва таълим сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ота-оналар ва ўқитувчиларга кўра, мавжуд шароит болаларнинг руҳий ҳолатига ҳам таъсир қилмоқда. Шу билан бирга, ўқитувчиларнинг фидойилиги туфайли айрим натижаларга эришилаётгани қайд этилмоқда.

�� https://youtu.be/AI0ui02jAsk
YouTube
НАМАНГАНДА ҲАЛОКАТ ЁҚАСИДАГИ МАКТАБ – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин этманг! ПОРТАЛ: http://www.effect.uz/ ТЕЛЕГРАМ: https://telegram.me/effectuz FACEBOOK: https://www.facebook.com/effectuz/ МУРОЖААТ ВА ТАКЛИФЛАР УЧУН: +998979663232, +998971663232.
😢 7
👎 1
42 4.7K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

EFFECT.UZ | Расмий канал

18.1K
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Открыть в Telegram