Тошкентда Real Sanjik иши бўйича суд куни аниқ бўлди
Тадбиркорга қарши оғир айбловлар: суд жараёни 10 апрелдан бошланади. Ижтимоий тармоқларда Real Sanjik тахаллуси билан танилган Санжар Каримовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилди.
Маълумотларга кўра, мазкур иш Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида судя Баҳром Бердиев раислигида кўриб чиқилади. Дастлабки суд мажлиси 2026 йил 10 апрел кунига белгиланган.
Айбловга кўра, Санжар Каримов Жиноят кодексининг бир нечта моддалари — 112-модда 1-қисми (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш), 168-модда 4-қисм “а” банди (фирибгарлик) ҳамда 273-модда 2-қисми (гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар) билан жавобгарликка тортилаётгани қайд этилган.
Жиноят ишида икки нафар шахс жабрланувчи сифатида тан олинган. Улар Шаҳзод Рисматов ишига алоқадор бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Ҳозирда иш судда кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Telegram I Facebook* I YouTube I Instagram*
Обсуждение 1
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram