Эрон 2 ҳафталик сулҳ доирасида Ҳормуз бўғозини очишга рози бўлди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи маълум қилди.
Унга кўра, агар АҚШ ҳужумларни тўхтатса, Эрон ҳам мудофаа ҳаракатларини тўхтатади. Шу даврда бўғоз орқали кемалар ҳаракати хавфсиз таъминланади, аммо жараён Эрон ҳарбийлари назорати остида бўлади.
Сулҳга Покистон воситачилиги, АҚШнинг музокараларга тайёрлиги ва Дональд Трамп томонидан Эрон таклифларини муҳокама қилишга розилик берилгани сабаб бўлган.
Эрон томони бу вазиятни ўз фойдасига баҳолаб, АҚШ бир қатор шартларга, жумладан ҳужум қилмаслик, санкцияларни бекор қилиш ва минтақадан қўшинларни олиб чиқишга рози бўлганини даъво қилмоқда.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram