Чинозда ЙТҲга сабаб бўлган ЙПХ ходими 7 йилга қамалди
2025 йил 12 август куни тонгда Чиноз туманида ЙПХ ходими Даврон Йўлдошев Cobalt’да юқори тезликда ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб, Gentra билан тўқнашган.
Оқибатда Gentra ҳайдовчиси Файзулла Убайдуллаев вафот этган, унинг турмуш ўртоғи ва икки қизи жароҳат олган.
Судда айбини тан олган Йўлдошев 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди ва 3 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилди. У етказилган зарар учун 15 500 доллар тўлаган.
Апелляция шикоятига қарамай, суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram