avatar
EFFECT.UZ | Расмий канал
@effectuz
06.04.2026 16:47
Ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 1 апрель куни Ички ишлар вазирлигининг Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний диний таълим ҳолати аниқланди.

Маълум бўлишича, 1992 йилда туғилган Янги Аср университети талабаси ўз яшаш хонадонида моддий манфаат эвазига 7 нафар вояга етмаган болага ноқонуний диний сабоқ бериб келган. Улар орасида мактабга бормайдиган ҳамда мактаб ёшига етмаган болалар ҳам борлиги қайд этилган. Машғулотлар ҳужра шаклида ташкил этилгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Шунингдек, вояга етмаган болаларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан тегишли чора кўрилди.


Telegram I Facebook* I YouTube I Instagram*
🤔 1
1 9 3.6K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

Обсуждение 1

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

EFFECT.UZ | Расмий канал

18.1K
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Открыть в Telegram