avatar
EFFECT.UZ | Расмий канал
@effectuz
05.04.2026 23:52
Ҳаётми ёки мол-мулк?

Хавф остида қолган одамлар ва уларни асрашга уринаётган ходимлар — вазиятга турлича қарашлар юзага келмоқда. Бозордаги ёнғин фонида жамоат жойларида хавфли вазиятлар кузатилмоқда. Айрим фуқаролар ўз мол-мулкини сақлаб қолиш мақсадида хавфли ҳудудларга киришга уринмоқда.

Мутасадди идоралар, жумладан, ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари эса бундай ҳолатларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чоралар кўрмоқда. Улар одамларни эҳтимолий хавфдан асраш мақсадида ҳудудларга киришни чеклаш ва вазиятни назорат остида ушлашга ҳаракат қилмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, фавқулодда ҳолатларда инсон ҳаёти ва соғлиги ҳар қандай моддий бойликдан устун ҳисобланади. Шу боис, фуқароларни хавфли ҳудудларга кирмасликка чақириш биринчи навбатда уларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Айни пайтда, жамоатчилик вакиллари вазиятга нисбатан турлича муносабат билдирмоқда. Бироқ расмийлар барча ҳолатларда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш зарурлигини яна бир бор эслатмоқда.

Telegram I Facebook* I YouTube I Instagram*
🤔 3
👍 2
2 10 4.4K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

Обсуждение 2

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

EFFECT.UZ | Расмий канал

18.1K
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Открыть в Telegram