Бухорода 60 оила уйсиз қолиш арафасида
Пул тўланган, уй қурилган — аммо яшашга рухсат йўқ. 60 оиланинг тақдири суд қарорлари ортидан мавҳум бўлиб турибди.
Бухоро вилоятида 60 нафар оилага тегишли кўп қаватли уй атрофидаги можаро ҳал этилмаган. Маълум қилинишича, Қоровулбозор тумани судида 2026 йил 25 февраль куни мазкур иш кўриб чиқилиб, уй эгалари тақдири муҳокама қилинган.
Фуқаролар ушбу уйдан хонадонларни 2021 йилда харид қилган. Лойиҳага кўра, бино 2022 йилда фойдаланишга топширилиши керак эди. Бироқ қурилиш ишлари турли сабабларга кўра кечиккан.
Шунга қарамай, аксарият харидорлар тўловларни тўлиқ амалга оширган. Кейинчалик эса қурилишнинг қолган қисми ҳам фуқароларнинг ўз маблағлари ҳисобидан якунланиб, бино деярли тайёр ҳолатга келтирилган.
Бироқ суд томонидан уй расман фойдаланишга топширилмагани сабаб, уни аукционга чиқариш масаласи кўтарилган. Бу эса хонадон эгалари норозилигига сабаб бўлмоқда.
��
https://youtu.be/tKFaak4xC9k
Обсуждение 2
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram